Юнусободда ЙПХ инспектори талабини бажармагач, ўқотар қурол билан тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтди. «Айб менда, бўйнимга оламан. Ароқ, пиво ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман», — деди у. Қолаверса, бу унинг транспортдан фойдаланиш қоидасини биринчи марта бузиши эмаслиги маълум қилинди.
Давлат рақамисиз бўлган Malibu ҳайдовчиси президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари машинага қарата бир неча маротаба ўқ узишди. Ҳайдовчи қўлга олинган. У маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда.
Пойтахтнинг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Karbaleks», «Карбамазепин», «Тропикамид», «Селофен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia-2 автомашинаси пиёдани уриб юборди. Йигит олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Жума куни эрталаб Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Учқаҳрамон айланма йўлида жойлашган электрон реклама экрани ёниб кетди. Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.
Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг хонадон балконидаги уй жиҳозларида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда уйнинг уйнинг 10 кв.м майдони зарарланди. Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Иброхимовда COVID-19 аниқлангани сабабли фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабул вақтинча туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига юклатилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни лавозимидан озод этиш нияти бўлганлигини маълум қилди, аммо у «уч ой ичида топшириқни бажара олишини» айтган. Президент, шунингдек, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди.
Шавкат Мирзиёев ҳоким Жаҳонгир Иброҳимовнинг Юнусобод туманига «янги куч» сифатида келганини айтди. «Ҳоким „раскладушка“ билан келди районга. У ҳокимиятда ётмайди, балки сектор маҳалласида бориб ётади», — деди президент. У бир ой ичида прокурор, Давлат солиқ инспекцияси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбарларининг тақдири ҳал бўлишини маълум қилди.
Бектемир тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким бўлди.
Тошкент шаҳрида «Nexia-3» ва «Spark» машиналарининг тўқнашуви натижасида вояга етмаган 16 ёшли машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган Gorod Night Club тунги клубида юзага келган жанжалда бир киши тўрт кишини пичоқлади. Уларнинг икки нафари ҳалок бўлди, икки нафари эса шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг